Ўзбекистон бўйича 1368, Наманганда 119 та масжид 8 июндан ўз фаолиятини бошлайди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг карантин даврида масжидлар фаолиятини ташкил этиш юзасидан баёнотига мувофиқ, 2020 йил 8 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда масжидлар яна намозхонлар учун очилмоқда.
 
 
Демак, 8 июнь, душанба кунидан бошлаб масжидлар фақат «яшил» ҳудудларда ўз фаолиятини бошлайди, ушбу масканларда 5–8 июнь кунлари санитар чоралар амалга оширилади.
Наманган вилоятидаги “Яшил” ҳудудлари ҳисобланган -  Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Косонсой, Поп, Наманган, Чортоқ, Чуст, Учқўрғон туманларида 8 июндан эътиборан 119 та масжид фаолиятини бошлайди.
Наманган шаҳри, Тўрақўрғон, Уйчи туманлари “Қизил”,  Норин тумани эса “Сариқ” ҳудуд тоифасида бўлганлиги сабабли ушбу ҳудудларда жойлашган масжидлар фаолияти “Яшил” ҳудудга ўтгунга қадар вақтинча тўхтаб туради.
Ўзбекистон бўйича 1368 та масжид намозхонларни қабул қилади.
Анвар Икрамов
 
Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин:
 

Биз Twitterда