(видео+) Вилоят ИИБ: Кеча Наманганда 149 марта карантин қоидалари бузилди, 39 нафар автомашина тортилди

3 апрель куни Наманган вилояти бўйича 149 та карантин қоидаларини бузиш ҳолати қайд этилди.

 
 
Ҳудудлар кесимида олиб қараганда, энг кўп қоида бузиш ҳолатлари Наманган шаҳрида – 63 та, Наманган туманида – 21 та, Косонсой туманида – 16 та, Чортоқ туманида – 14 та ва қайд этилди.
Поп туманида 3 апрель куни бирорта ҳам карантин қоидаларини бузиш ҳолати аниқланмади. Норин туманида 1 та, Мингбулоқ туманида 3 та бундай ҳолат расмийлаштирилди.
Наманган вилоят ИИБ ЙҲХБ ва ППХ томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, фуқароларнинг карантин қоидаларига амал қилишини назорат қилиш мақсадида назорат тадбирлари туну кун ўтказилмоқда.
2020 йил 4 апрель кунига қадар Наманган шаҳрида махсус рухсатномасиз ҳаракатланган, тегишли ҳужжатларсиз автомобиль бошқарган, карантин қоидаларини бузган 221 нафар ҳайдовчилар, шу жумладан 3 апрель куни 39 нафар қоидабузар ҳайдовчи аниқланиб, уларга тегишли бўлган автомашиналар жарима майдонига тортилди.
Сардорбек Болтабоев,
Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари, капитан
 

Биз Twitterда