Қувайт амири ҳукумат истеъфосини қабул қилди

Қувайт амири Сабоҳ Ал Аҳмад Ал Жобир Ас Сабоҳ бугун бош вазир Жобир Ал Муборак раҳбарлигидаги ҳукумат истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда Қувайтнинг KUNA ахборот агентлиги хабар берди.
 
 
"Амир ҳукумат иcтеъфосини қабул қилди. Бош вазир ва вазирларга то янги ҳукумат шакллангунга қадар вазифаларини бажариб туришлари ҳақида кўрсатма берди", - дейилади агентлик хабарида.
Аввалроқ Қувайт вазирлар маҳкамаси раҳбари бутун ҳукумат билан биргаликда вазирликлар фаолиятини қайта ташкил этиш учун истеъфо берганди. 

Биз Twitterда