Учқўрғон туманида ғалла ўрим-йиғимига киришилди

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Учқўрғон туманидаги “Ғуломжон” ва “Шодлик” фермер хўжаликлари  далаларини кўздан кечирди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда
 
 
Учқўрғон туманида бу йил 6890 гектар майдонга ғалла экилган. Давлатга жами 28315 тонна дон сотиш режалаштирилган, бундан 3400 тоннаси уруғлик дон ҳисобланади. 
“Ғуломжон” фермер хўжалигида 40, “Шодлик” фермер хўжалигида эса 44 гектар майдонга ғалла экилган. Ғалла ҳосилини тез ва қисқа муддатларда йиғиштириб олиш учун отрядлар шакллантирилган, зарур техника ва комбайнлар шай ҳолга келтирилган. 
Фермер хўжаликларида етиштирилган ғалла ҳосилини кўздан кечирган вилоят ҳокими ҳаво ҳарорати юқори бўлиб, дон бўлиқ етилгани, ўрим-йиғимга киришиш фурсати келганини таъкидлади. Ушбу хўжаликларда гектаридан ўртача 70 центнердан ҳосил йиғиштириб олиниши режалаштирилаётганидан қониқиш билдирди.  
“Олтин водий” ММТП ҳудудида Учқўрғон туманидаги ғалла ўрим-йиғимига старт берилди. Дуо-фотиҳа қилиниб, етиштирилган ғалла ҳосили баракотли бўлиши ният қилинди.

Биз Twitterда