Уйчида ЎзМТДП давра суҳбати: "Президент Мурожаатномаси – мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали!"

 
УЙЧИ / VodiyMedia / – Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Мурожаатнома – мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.
Партиянинг Наманган вилояти Кенгаши аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партиядан сайланган халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, тумандаги мавжуд корхона ва ташкилот ходимлари, оммавий ахборот васиталари вакиллари иштирокида Уйчи туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган тадбирда Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар муҳокама этилди.
 
 
Давра суҳбатини Уйчи туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муҳаммадаюбхўжа Аппақов очиб берди. Шундан сўнг Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракция аъзоси Акмал Рахмонов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш бўйича жамоатчилик олдида турган устивор вазифалар хусусида тўхталиб ўтди: “Таъкидлаш жоизки, Мурожаатнома мамлакатимиз сиёсий-ҳуқуқий тарихида муҳим аҳамият касб этадиган воқеа бўлди. Давлат бошқарувининг бундай демократик усули, бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, халқ билан мулоқот принципига ўзаро уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, ҳар биримизнинг иш фаолиятимиз самарадорлигини оширишда хизмат қилади. Шу боис ҳам Президентимиз Мурожаатномани парламент вакиллари тимсолида бутун халқимизга йўллаб, бир қатор муҳим масалаларга эътибор қаратди”.
 
 
Йиғилишда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи Дониёр Тошбоев ҳам сўзга чиқиб, Президент томонидан 2019 йилдан бошлаб Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича бажарилган ишлар хақида олий вакиллик органлари ҳисоботларини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлаганлиги ва бу жараённинг оммавий ахборот васиталари орқали кенг ёритилиши, шу тариқа фуқароларни Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижроси бўйича олиб борилаётган амалий ишлардан хабардорлиги таъминланиши хусусида ҳам тўхталиб ўтди.
Шунингдек, давра суҳбатида ЎзМТДП Наманган вилояти етакчи мутахассиси Ахрорбек Акбаров ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, Президентнинг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномаси мамлакатимиз ҳаётининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берган муҳим ҳужжат – мамлакатимиз тараққиётининг дастуруламали эканлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек йиғилишда Олий Мажлис Сенати аъзоси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов ҳам иштирок этиб, Мурожаатнома юзасидан ўз фикрини билдирди.
Йиғилиш якунида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Биз Twitterда