Уйсиз дайдига $100 беришди ва кузата бошлашди. У барчани ҳайратда қолдирадиган ишга қўл урди!

Article
Ижтимоий лойиҳа сифатида амалга оширилган тажриба кўпчиликни ҳайратига сабаб бўлди. Унинг лавҳаси Youtube'га жойланганидан қисқа вақт ўтиб, 5 миллионга яқин фойдаланувчи кўрди.
Воқеа эса бундай бўлганди. Ижтимоий лойиҳа кўнгиллиларидан бири уйсиз дайдига 100 доллар миқдорида пул берди. Қолган иштирокчилар эса унинг ҳаракатларини видеога олиб кузата бошлади. Пулни олганидан сўнг хурсандчилигини яшира олмаган дайди саҳоватпешани қучоқлаб олди ва анчадан бери бир вақтнинг ўзида бунча миқдорда пул кўрмаганини таъкидлади.
Шундан сўнг, у дўкон сари йўл олди. Ичкарида харидни амалга ошириб, каттакон сумкасига солди. Уни кузатишда давом этишарди. Буни эса дайди билмасди. У хиёбон томон қараб юрди. Ўзи каби уйсизлар тўпланган жойга бориб, уларга халтасидан нон олиб берди. Кейин бошқа жойга бориб, у ерда ҳам дайдиларга турли егуликлар улашди. Буни кўриб, ҳайратини яшира олмаган лойиҳа кўнгиллилари уни суҳбатга тортишди ва сирни ошкор қилишди.
“Сиз мени пулни олиб, маст қилувчи ичимлик олади деб ўйлаганмидингиз?! Йўқ, ҳамма дайдилар ҳам бундай эмас. Улар орасида ҳам яхши инсонлар топилади. Бировларга яхшилик қилишни истайман. Имкон топилди дегунча, одамларга қувонч улашишга интиламан. Мен аслида дайди эмасдим. Вазият қурбонига айланиб қолдим. Катта ёшли ота-онам билан истиқомат қилардим. Отам оғир касал бўлиб шифохонага ётиб қолди. Унинг ёнида бўлиш учун ишдан бўшадим. У вафот этди. Орадан бироз вақт ўтиб онамдан ҳам айрилдим. Юзага келган қарзлар туфайли уйимни сотишга мажбур бўлдим. Уйсиз қолганимга тўрт ой бўлди”, - дейди саҳоватпеша дайди.
 

Биз Twitterда