Томонлар учун аҳамиятли тажриба алмашиш

Наманган вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров бошчилигидаги вилоят делегациясининг белгиланган дастур доирасидаги учрашувлари амалий натижаларга бой бўлди.
«Транснефт» ва «Конар» саноат ҳудудига уюштирилган танишув сафари давомида делегация аъзоларига «Станкомаш» саноат парки директори Алена Абрамова ҳамроҳ бўлиб, у ишлаб чиқаришда замонавий услублардан фойдаланилаётгани, бу эса катта самара бераётганини таъкидлади.
 - Наманганда барча соҳалар қатори саноат корхоналарини ривожлантириш борасида ҳам тизимли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида бир қатор ҳаридоргир саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариб, уни халқаро бозорга тақдим этмоқдамиз. Бунда учрашувлар ишлаб чиқаришни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Ўзаро тажриба алмашиш ҳар икки томон учун ҳам муҳимдир, -  дейди «Наманганмаш» заводи раҳбари Маҳмуд Усмонов.
 
 
Наманган делегациясининг Свердловск ҳамда Челябинскдаги ташрифи ўз якунига етди. Бир ҳафта давомида ижтимоий-иқтисодий каби соҳаларда ўзаро тажриба алмашилди. Шартномалар ҳамда келишувлар имзолашга эришилди. Ташриф амалга оширилган икки ҳудуд делегациялари йил якунида Наманганга келишади.
Ҳожиакбар ПАТТАЕВ

Биз Twitterда