Толибонлар делегацияси Тошкентга келди

 
Мулла Абдулғани Барадар бошчилигидаги Толибонлар делегацияси Эрон, Хитой ва Индонезияга ташрифидан сўнг, бугун Ўзбекистонга келди.
Делегацияни халқаро аэропортда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Иргашев Исматулла Раимович кутиб олди.
Эртага Толибонлар билан  Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири учрашади ва улар ўртасида музокаралар ўтказилиши кутилмоқда.

Биз Twitterда