Тиббиётга ҳам бизнес-бошқарув керак: Иқтисодчи Баҳодир Отахонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари!

Article
Бундан бир неча йил олдин Наманганга ташриф буюрган ҳинд клиникаси раҳбари билан кўришганимда, у билан Ҳиндистон тиббиёти ютуқларининг сири тўғрисида суҳбатлашиб қолгандим. Шунда ҳиндистонлик меҳмон бизнинг тиббиёт тизимимиз ҳақида шундай фикр билдирганди: “Сизлардаги шифокорлар маълакаси дунёнинг энг ривожланган давлатидан ҳам қолишмайди. Уларнинг салоҳияти жуда катта. Лекин тиббиёт соҳасини тиббиётчилар бошқаришади. Айнан шу сабабли беморлар Сизнинг шифохоналарингизда эмас, чет элда даволанишади. Тиббиёт менежменти йўлга қўйилмас экан, бу ҳолат шундай давом этаверади”.
Мана бугун шундай давр келган кўринади. Бизнинг соғлиқни сақлаш тизимимизга ҳам бизнес вакилларидан бошқарувчилар тайинламоқда. 2013 йилдан бери Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори лавозимида ишлаб келган Баҳодир Отахонов соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб, Gazeta.uz хабар бермоқда.
 Баҳодир Отахонов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директори этиб тайинлангунга қадар Давлат мулкини бошқариш қўмитасида бўлим раҳбари сифатида фаолият юритган. Энди яқин орада ҳинд шифокори таъкидлаганидек, ўзбек тиббиёти ҳам жаҳонни  забт этишни бошласа ажабланмаймиз. 

Биз Twitterда