Сурия тинчлиги: Ҳукумат ва мухолифат бир стол атрофида

Article
Астанада Сурия бўйича тинчлик халқаро учрашуви доирасида Россия ва Туркия шаъфелиги остида Сурия ҳукумати ва мухолифат вакиллари ўртасида музокаралар бошланди, дея ёзмоқда Associated Press.
Учрашув Rixos меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда ва бу уларнинг биринчи бор юзма юз кўришувларидир. Астанага якшанба куни ташриф буюрган Муҳаммад Аллуш бошчилигидаги мухолифат делегацияси таркибидан ўнга яқин мухолифат гуруҳлари вакиллари ўрин олишган. Сурия томонидан музокараларда мамлакатнинг БМТдаги элчиси Башар Жаъфар ва ҳарбий делегатлар иштирок этишмоқда. Музокаралар 30 декабрь куни эълон қилинган тинчлик сулҳини мустаҳкамлашни кўзда тутади.

Биз Twitterда