Селим Хан Йениажун: Ўзбекистон, янги президент билан Осиё мувозанат тенгламасининг энг асосий бўлагига айланмоқда

 
Туркиянинг Ўзбекистон хабарларига ихтисослашган Ozbekistanhaber.com ахборот сайти, юртимизда бўлаётган ислоҳотларга дунё ҳамжамиятининг муносабатини ўрганишни киришди.
Исроилда илмий-сиёсий тадқиқотлар олиб бораётган туркиялик сиёсатшунос Селим Хан Йениажун, бу борада ўз фикрларини баён этар экан, Ўзбекистоннинг Мирзиёев бошчилигида Осиё мувозанат тенгламасининг энг асосий бўлагига айланаётганини таъкидлаб, Ўзбекистонда бўлаётган ислоҳотларга ўз муносабатини қуйидагича ифодалади:
“Тинч Океани-Европа коридори бўйлаб янгидан жонланган Буюк Ипак Йўли, минтақадаги ҳарбий ва стратегик ҳамкорликлар, ҳамда минтақа давлатларининг номлари глобал сиёсатда етарли тилга олинаётгани сўнгги йилларда барча учун одатий воқеъликка айланган бўлсада, Ўзбекистоннинг бу суратдаги ўрни кундан кунга аниқ равшан бўлиб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ҳам минтақавий, ҳам халқаро сиёсатдаги йирик қадамлари, Тошкентни Осиёнинг аҳамиятли нуқталаридан бирига айлантирди. Жанубий Корея, Япония, Индонезия, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Исроил фуқароларига визасиз кириш имконияти берилгани, мамлакатнинг бой туризмини дунёга кўрсатиш билан бирга, кўплаб янги иқтисодий имкониятларни шакллантиради ҳамда заковатли Ўзбек халқининг дунё иқтисодий бозорларига янада самарали кириб боришига йўл очади. Ўрта Ер денгизида Туркия ва Исроил, Узоқ Шарқда Япония ва Жанубий Корея, Жануби-шарқий Осиёда Индонезия, Малайзия ваСингапур билан иншо этилган бу тарихий кўприклар, Ўзбекистонни ҳам иқтисодий, ҳам маданий, ҳам сиёсий нуқтаи назардан иттифоқдошлик оҳанрабоси бўлишини таъминлайди.”
Селим Хан Йениажун, Туркияда таниқли сиёсий экспертлардан бири бўлиб, АҚШлик миссионерларнинг Яқин Шарққа кириб келиши тарихи ва сабабларини ёритган “Усмонли Суриясида охири йўқ кураш” ("Osmanlı Suriyesi'nde Bitmeyen Mücadele") китобининг муаллифи сифатида ҳам кенг танилган.

Биз Twitterда