Шавкат Мирзиёв Астанага келди. Бугун Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммити ўз ишини бошлади

Photo: http://ru.sputniknews-uz.com
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9 сентябрь куни Астана шаҳрига келди. 
Шавкат Мирзиёевни Астана халқаро аэропортида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Аскар Мамин, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев, Астана ҳокими ўринбосари Косман Айтмухаметов кутиб олдилар, деб хабар қилади Казинформ ахборот агентлиги
Бугун, 10 сентябрь куни Астанадаги Мустақиллик Саройида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити ўз ишини бошлади. Давлатимиз раҳбари Ташкилотга аъзо бўлган 57 давлатнинг раҳбарлари билан бирга саммит ишида иштирок этмоқда. Анжуманда шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилотида кузатувчи мақомига эга давлатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳам қатнашишмоқда.
Саммит мавзуси “Ислом дунёсида фан, технологиялар, инновациялар ва модернизация” деб белгиланган. Бугунги кунда Мьянмада мусулмон аҳолига нисбатан бўлаётган ноинсоний муносабат масаласи ҳам алоҳида муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Биз Twitterда