Саудиялик ишбилармон ҳинд Қирғизистон армияси генерали бўлди!

Article

Қирғизистон Мудофаа тизимида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган янгилик: асли ҳинд бўлган, Саудия Арабистонида яшаб келувчи, “Gammon Group” ширкатининг хўжайини Шайх Рафиқ Муҳаммад Қирғизистон мудофаа вазирлигининг юқори лавозимларидан бирига келтирилди!

Рафиқ Ҳиндистоннинг Керала штатида туғилган, кейинчалик Дубайда ва Саудия Арабистонида тижорат ва ишлаб чиқариш бизнеси билан шуғулланиб келган

Рафиқ Муҳаммадга Қирғизистон армияси генерал-майори унвони берилди.

Тарихда биринчи марта Кералада туғилган инсон хорижий давлатнинг армиясида бундай юқори рутбага эришди, дейди Рафиқнинг матбуот маслаҳатчиси Умар Абубакр. Бу ҳақда  Khaleej Times шанба куни хабар қилди.

Рафиқ Муҳаммад Қирғизистон фуқаролигига ҳам эга бўлиб, собиқ президент Қурмонбек Бакиевнинг маслаҳатчиси лавозимида ҳам иш олиб борган. Уларнинг дастлабки танишуви Эронда бўлган, ўшанда ёш ҳинд ишбилармони йирик пўлат ишлаб чиқариш заводини ишга тушираётган эди.

Иқтисодий дипломат сифатида Рафиқ Қирғизистонга хорижий сармояларни жалб этишга катта ҳисса қўшганлиги қайд этилади материалда.

vodiymedia.uz бу масалага ойдинлик киритишга уринмоқда.

Биз Twitterда