Салкам бир миллион долларни чегарадан ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган косонсойлик фуқарони СНБ қўлга олди

 
МХХ Давлат чегараларини қўриқлаш бўйича Қўмитаси вакилининг берган маълумотига кўра, Ўзбекистон чегарачилари Қирғизистон билан чегарада хорижий валютанинг йирик партиясини контрабанда йўли билан олиб чиқишга уринган шахсни қўлга олишди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
Манбага кўра, 29 август куни Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги Хонқўрғон чегарага яқин аҳоли пунктида чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтиб, Қирғизистон ҳудудига ўтишга уринган шахсни қўлга олишди.
Қўлга олинган шахс 47 ёшли косонсойлик фуқаро Н.Темиров бўлиб чиқди. Унинг ёнидаги сумкадан 810 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблағ топилган.
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатди. Тергов доирасида Н.Темировнинг шерикларини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Биз Twitterда