Россия ва Туркия илк бор ҳамкорликда ИШИДга авиазарба беради

Article
Россия ҳарбий коинот кучлари ва Туркия ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД террорчилик гуруҳига қарши ҳамкорликдаги илк ҳаво операциясини ўтказади. Бу ҳақда Россия Бош штаби бош тезкор бошқармаси раҳбари генерал-лейтенант Сергей Рудской брифингда хабар берди, дея ёзади РИА.   
Сурия ҳукумати билан келишилган операция Эл Боб аҳоли пункти атрофида амалга оширилади. Унда Россиянинг тўққизта зарбдор самолётлари — тўртта Су-24М, тўртта Су-25 ва битта  Су-34 бомбардимончиси, ҳамда саккизта турк самолётлари — тўртта F-16 ва тўртта F-4лар қатнашади.
Улар биргаликда террорчиларнинг 36  объектига зарба берадилар, қўшимча қилди Рудской. "Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, барча ишлар ҳар икки мамлакатнинг бош штаблари тизими  бўйича келишиб олинган ", — деди у.
Генерал-лейтенантнинг сўзларига кўра, Турк-Россия қўшма операцияси ўзининг юқори натижасини беради.  

Биз Twitterда