Россия Британия армиясини бир кунда яксон қилади

Article
Ҳарбий бюджетнинг доимий камайиб бориши Қўшма қироллик ҳарбий кучларини заифлаштирмоқда. Россия армияси Британ қўшинларини осонлик билан мағлуб этади. Бу хулоса Британиядаги Тарихий таҳлил ва можароларнинг тадқиқоти маркази мутахассисларига тегишли. “Доимий равишда мудофаа харажатларининг камайтирилиши шунга олиб келдики, бугунги Британ армияси Россия каби бир “етарли кучга эга душман” томонидан бир кунда яксон қилинади”, деб ёзади  Англиянинг Daily Mail нашри.
Экспертларнинг фикрига қараганда, ҳозирда Буюк Британияга бевосита уруш хавфи бўлмасада, мамлакат турли халқаро ҳарбий можаролар ичига тушиб қолиши мумкин.

Биз Twitterда