Россия бош вазири Медведев Ростовда Ўзбекистон бош консулхонаси очилиши юзасидан фармойиш имзолади

 
Россиянинг Жанубий Федерал округида, Ростов шаҳрида Ўзбекистон Республикаси бош консулхонаси очилиши юзасидан Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг фармойиш эълон қилинди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар қилади.
2017 йил апрель ойида консулхона очилиши юзасидан баёнот берган Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳабов, унинг Россиянинг ушбу минтақасида яшаётган мамлакатимиз фуқаролари ҳуқуқ ва манфаатларини янада кенгроқ ҳимоя қилишда аҳамияти катта бўлишини айтиб ўтганди.
Ўзбекистон Республикасининг Ростовдаги бош консулхонаси, Адигей, Доғистон, Ингушетия, Қабардино-Балкария, Қалмикистон, Қорачой-Черкасия, Қрим, Шимолий Осетия, Чеченистон республикалари, Краснодар ва Ставрополь ўлкалари, Астрахан, Волгоград ва Ростов вилоятлари ҳамда Севастополь шаҳридаги Ўзбекистон фуқароларига хизмат кўрсатади.

Биз Twitterда