Рамзан Қодиров Чеченистондаги ҳарбий қисмга ҳужум қилганларнинг шахси аниқланганини маълум қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россия миллия гвардияси ҳарбий қисмига террорчилар ҳужумини изоҳлар экан, жангариларнинг шахси аниқланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳужум қилганларнинг иккитаси ростовлик, бири Волгоград вилоятидан, яна учтаси эса чеченистонликдир.
"Уларнинг тизимли равишда террорчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадлари бўлганига шубҳа йўқ. Агар улар бу ердан тирик чиқишганида хаосни юзага келтиришга интилишарди. Бу қайғули ҳодиса муносабати билан Россия миллий гвардияси бош қўмондони, армия генерали Виктор Золотов ва қурбон бўлган гвардиячи ҳарбийларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдираман. Аҳмад ҳожи Қодиров номидаги ҳудудий жамоат фонди ҳалок бўлганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишга қарор қилди"  -  деб ёзади Қодиров Instagramдаги саҳифасида.
Миллий антитеррор қўмитаси маълумотларига кўра Тошкент вақти билан 4:30да олти кишидан иборат жангарилар гуруҳи Росгвардиянинг Чеченистондаги ҳарбий қисмига ҳужум уюштирган. Юзага келган тўқнашув натижасида уларнинг барча йўқ қилинган. Шунингдек гвардиянинг олти аскари ҳалок бўлган ва яна уч ҳарбий яраланган.

Биз Twitterда