Назарбоев Нобель мукофотига номзод сифатида олға сурилди!

Article
Қойил! Марказий Осиёдан ҳам Нобель мукофоти соҳиби чиқишига жуда яқин турибмиз. Дунё тинчлигига қўшган ҳиссаси учун бериладиган Нобель мукофотига асосий даъвогар сифатида Қозоғистон президенти Нурсулот Назарбоев диққат марказида турибди. Бунинг ташаббускори Швейцариядаги Базель тинчлик Офиси илмий-тадқиқот институти директори Алин Варе бўлди. Бу ҳақда олим ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қолдирган. “Бу йили мен Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоев ҳамда Карипбек Куюковларни уларнинг ядро қуролини йўқ қилишга қўшган мислсиз ҳиссалари учун Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатдим”, - деб ёзади Варе. Асли рассом бўлган Куюков “АТОМ” лойихаси фахрий элчиси ҳам ҳисобланади.
Шунингдек, шотланд сиёсатчиси Билл Кидд томонидан Нобель қўмитасига топширилган рўйхатдан ҳам Назарбоев ва Куюковларнинг фамилиялари ўрин олган.

Биз Twitterда