Наваз Шариф: Ўзбекистоннинг Покистон-Хитой иқтисодий коридорига қўшилиши тарафдориман

Article

Ўтган ҳафта Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов билан учрашув чоғида Покистон бош вазири Наваз Шариф Ўзбекистоннинг Покистон-Хитой иқтисодий коридорига тезроқ қўшилиши тарафдори эканини таъкидлади, деб хабар берди Business Recorder.

Наваз Шарифнинг фикрича, Ўзбекистоннинг юқори йиллик иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари ҳамда бой энергия ресурслари Покистон ва Ўзбекистон ўртасида савдо ва тижорат алоқаларини кенгайтириш учун жозибалидир. Покистон-Хитой иқтисодий коридори тизимида иш олиб борувчи Гвадар порти эса, ўзбек маҳсулотларини жаҳонга қулай ва самарали шаклда олиб чиқишнинг мақбул танлови бўлиши мумкин.

Биз Twitterда