Наманган вилоятида жорий йил 10 июнидан болалар оромгоҳлари ўз фаолиятини бошлаши мумкин

Наманган вилоятида жами 8 та оромгоҳ болаларни қабул қилади. Улар қаторида Наманганнинг энг баҳаво гўшаларида жойлашган Косонсой туманидаги “Соҳил” ва “Олмазор”, Янгиқўрғон туманидаги “Камалак” ва “Лола”, Чуст туманидаги “Баркамол авлод” оромгоҳлари бор. 
 
 
Жами 5400 нафар болани 4 навбатда қабул қилиш режалаштирилган. Оромгоҳлар 1 июнга қадар шай ҳолатга келтирилади. Уларда кунда икки маҳал болаларнинг ҳарорати ўлчаниши, ниқобларда бўлишлари ва антисептик воситалардан фойдаланишлари, энг асосийси, ижтимоий масофанинг сақланиши доимий назоратда бўлади.

Биз Twitterда