Наманган вилоятида 10 та янги экотуризм манзиллари ташкил этилади

Наманган вилоятида экотуризм объектларини шакллантириш, уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш борасида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси томонидан вилоятдаги экологик ланшафт ҳудудлари ўрганиб чиқилиб, 10 га яқин экотуризм объектларига жойлар танланди.
 
 
Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Жалилов маълум қилди:
 - Сирдарё дарёсининг Поп тумани Кенагаc қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган қисмидаги Табиий оролни 6 гектар ер майдони, Қамчиқ довонидаги 0,5 гектарлик тоғлик ҳудуд, дарёнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтган қисмидаги 2,48 гектар ер майдони, Мингбулоқ тумани “Алами” қишлоғидаги 3 гектарлик қум барханлари, Чуст туманидаги Резаксой сув омборининг 10 гектарлик муҳофаза ҳудудлари, Янгиқўрғон туманидаги Эскиер сув омборининг 3 гектарлик муҳофаза зонаси, Нанай қишлоғидаги Подшоота сойининг 2 гектарлик сувни муҳофаза зонаси, Чортоқ туманидаги Чортоқ сув омборининг 5 гектарлик сув муҳофаза зонаси, Норин дарёсининг Наманган тумани Кайковус қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтган қисмидаги 2,5 гектар сувни муҳофаза зоналари ўрганиб чиқилди.
 
 
 Ўрганилган ер майдонлари экотуризмни ривожлантиришдаги мақбул объектлар бўлиши билан бир қаторда вилоятни иқтисодиётини янада юксалтириш, иш ўринлари яратиш, аҳолини саломатлигини тиклашдаги муҳим омил бўлади. 
Ҳозирда ушбу ҳудудларда замонавий талабларга асосланган экотуризм манзиллари ташкил этиш ҳамда керакли инфратузилмани шакллантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Биз Twitterда