Наманган чинакам тоза ҳудудга айланади

2019 йил 10 декабрь куни Матбуот уйида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан “Атроф-муҳит тозалиги, чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, ободонлаштириш” масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Анжуманда журналистларга соҳада олиб борилаётган ишлар ҳақида вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси назорат инспекцияси бўлим бошлиғи Сайдулло Шамсиддинов, “Наманган Мусаффо иқлим” МЧЖ директори Фахриддин Ибрагимов, “Тоза ҳудуд” ДУК директори ўринбосари Дилшодбек Абдилахунов, МИБ вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Бекзод Мирзаевлар батафсил маълумот беришди.
 
 
Чиқиндиларни бошқариш, қайта-ишлаш, биохилмахилликни асраш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, ободонлаштириш масалалари юзасидан амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди.
Бугунги кунда ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хонадонлар қамрови даражаси вилоят бўйича 48 фоизга етгани, бу рақам ўтган йил билан солиштирганда 11 фоизга ортгани қайд этилди.
Айни пайтда “Тоза ҳудуд” ДУК томонидан вилоят ҳудудини чиқиндилардан тозалаш, ташиш ва шаҳар ташқарисига чиқариш ишлари амалга оширилмоқда. Ташкилотда 500 га яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Корхона балансидаги 137 та махсус техникалар вилоят аҳолисига хизмат кўрсатмоқда. Ушбу техника воситалари кўмагида ҳозирга қадар даврида 210 минг тоннадан ортиқ чиқиндилар махсус полигонларга олиб чиқиб зарарсизлантирилган. Айни пайтда вилоят ҳудудида ноқонуний чиқиндихоналарни бартараф этиш чоралари ҳам кўрилмоқда.
 
 
“Тоза ҳудуд” ДУК томонидан вилоят миқёсида 306 маҳаллада, 900 мингга яқин аҳолига хизмат кўрсатилмоқда.
Ҳозирда вилоятда 12 та чиқинди полигонлари мавжуд бўлиб, улардаги чиқиндиларнинг 20 фоизигина қайта ишланмоқда. Бу кўрсаткични амалга ошириш учун Хитой ва бельгиялик ҳамкорлар билан қайта ишлаш корхоналари ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилмоқда. Ҳозирча бу ишни вилоятдаги мавжуд 23 та кичик корхоналар амалга ошириб келмоқда.
Корхонанинг техник ва хизмат кўрсатиш имкониятларини ошириш мақсадида шу кунларда янги келтирилган 31 техникани газда ҳаракатланишга мослаштирилмоқда. Келгуси ҳафтадан уларнинг фаолияти йўлга қўйилиб, 370 минг аҳолига хизмат кўрсатиш имконияти пайдо бўлади.
Анжуман давомида журналистларнинг саволларига ташкилотларнинг масъул ходимлари атрофлича жавоб бердилар.

Биз Twitterда