Наманган тажрибаси: Қарши ва Шаҳрисабз тадбиркорлари ҳокимлари бошчилигида гуллар шаҳрида

Президент топшириғига асосан Қашқадарё вилоятидан Наманганга ташриф буюрган Қарши ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокимлари бошчилигидаги тадбиркорлардан иборат делегация аъзолари “Юксалиш”  кичик саноат зонасидаги ишлаб чиқариш  корхоналарини кўздан кечиришди. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
"Юксалиш" КСЗдаги "Электор механик таъмир  ишлаб чиқариш" хусусий корхонаси, "Фабрика наше" ва "Сантех дизайн" МЧЖ томонидан амалга оширилган лойиҳалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
 
 
Қашқадарё вилояти  делегация аъзолари Наманган шаҳрида жойлашган "Afsonalar vodisi" маданият ва истироҳат боғи лойҳаси билан таништирилди.
 
 
Ушбу делегациянинг Наманганга  келишидан мақсади ўзаро фикр  алмашиб Наманган тажрибасини ўрганишдан иборат.

Биз Twitterда