Наманганда бир кунда ЎН ОЛТИ МИНГга яқин оилага озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

Наманган вилоятида 7 апрель куни Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан 15 844 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
 
 
Наманган вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси қошидаги “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази” томонидан 7 апрель куни вилоят бўйича 775 та маҳалладаги 15844 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, жумладан, 8074 та кам таъминланган, 2980 та ногиронлиги бор шахсларга, 2272 та боқувчисини йўқотган шахсларга, 1020 та якка ёлғиз қарияларга ва 1498 та карантинга олинган оилаларга 31 213 дона 1 л. ўсимлик ёғи, 2054 қоп ун (102,7 тонна), 42,43 тонна гурунч, 13,1 тонна шакар, 24,6 тонна макарон, 26 658 қути тухум, 50,6 тонна пиёз, 10,46 тонна гўшт маҳсулотлари тарқатилди.
Шунингдек, карантин шароитида қийналаётган оилаларга ёрдам бериш мақсадида Наманган шаҳрида ишбилармонлар томонидан ташкил этилган “Тадбиркорлар саҳоват жамғармаси” ҳисобидан 4306 нафар кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга ҳамда 95 нафар касалхоналарда қолаётган шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ходимларининг хонадонларига умумий қиймати 839 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари бепул етказиб берилди.

Биз Twitterда