Наманганда 5 та бемор қолди. 256 кишидан 247 нафари бутунлай соғайди

Бугун,  26 май куни коронавирус инфекциясига чалиниб, Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморлардан 7 нафари бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
 
 
Уларнинг 2 нафари  аёл ва 5 нафари  эркак. Соғайганларнинг энг ёши 12 ёш бўлса, энг ёши каттаси 75 ёш.
Вилоятда бугун коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 2 та ҳолат қайд этилди. Инфекцияси қайд этилганлар сони 256 нафарни ташкил этмоқда. 
Янги беморларнинг иккови ҳам (1971 йилда аёл ва 2007 йилда туғилган ўғил бола) Наманган шаҳридан, ҳар икки ҳолат ҳам карантин муассасасида қайд этилди.
Даволаниб, тўлиқ тузалганлар сони 247 кишига етди. Тўрт киши вафот этган.
Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 5 киши даволанмоқда (3 нафари Наманган шаҳридан, 1 нафар Уйчи туманидан ва 1 нафар Норин туманидан).
Азиз юртдошлар! Карантин қоидаларига амал қилсак, тез кундан бу вирусдан тамомила қутиламиз!

Биз Twitterда