Нафси ҳакалак отган АҚШ Гулнора Каримованинг Швейцария банкида музлатиб қўйилган пулини ўз киссасига урмоқчи

 
Гулнора Каримовага тегишли 800 миллион Швейцария франки (784 миллион АҚШ доллари) миқдоридаги пул Швейцариядаги Lombard Odier хусусий банкида музлатиб қўйилганди.
Женевада чиқадиган Le Temps газетасининг ёзишича, ушбу ҳафтада Бернда Каримова ишини олиб бораётган Бош прокуратура, федерал адлия идораси, халқаро ишлар бўйича федерал департамент ҳамда тараққиёт ва ҳамкорлик бошқармаси иштирокида махфий музокаралар бошланган.
Улар Гулнора Каримованинг музлатиб қўйилган пулларини реституция қилиш (реституция – ноқонуний ўзлаштирилган бойликни ортга қайтариш) масаласини муҳокама қилишади.
Энг қизиғи, бу пулларга ким эга чиқишга уринаётганидир. АҚШ музлатилган маблағнинг 550 миллион долларини "ўзбек гуруҳлари молиявий операциялар чоғида Америка банклари ва пулларидан фойдалангани" учун ўзига берилишини талаб қилмоқда. Бир қисм пулга Голландия даъво қилмоқда. Мана сизга ўзини "халқаро ҳакам" деб эълон қилган АҚШнинг асл башараси. Бу пуллар Ўзбекистонга тегишли экани ҳақида оғиз ҳам очишни истамасдан, Швейцария ҳуқуқ-тартибот идораларига босим ўтказиб, бу пулни ўз киссасига урмоқчи. Ҳе, ўргилдим сендақа дунё ҳуқуқ давлатидан...
Дилмурод Жумабоев

Биз Twitterда