Миср Президенти Ўзбекистонда: ҳамкорликка оид ўн иккита ҳужжат имзоланди

 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 4 сентябрь куни Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси расмий ташриф билан мамлакатимизга келди. 
Ўзбекистон ва Миср Президентларининг асосий музокаралари Кўксаройда бўлиб ўтди. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, туризм, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Кўксаройда ўтган музокаралар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Қўшма баёноти қабул қилинди. 
 
 
Икки мамлакат ҳукумат ва вазирликлари ўртасида туризм, инвестиция, солиқ, адлия, қишлоқ хўжалиги, маданий мерос ва спорт соҳалари, ташқи ишлар ва ёшлар масалалари бўйича 12 та ҳужжат имзоланди. 
Президентлар бўлиб ўтган музокаралар ва эришилган келишувлардан мамнунлигини, Ўзбекистон билан Миср муносабатларида янги босқич бошланганини таъкидлади.

Биз Twitterда