Мирзиёевни Астанада кутиб олиш тафсилотлари

 
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 22 март куни давлат ташрифи билан Остона шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат байроқлари билан безатилган Остона халқаро аэропортида Қозоғистон бош вазири Бакитжан Сагинтаев кутиб олди. Шунингдек, кутиб олганлар сафида бош вазир ўринбосари Асқар Мамин, ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов, Астана ҳокими Ассет Исекешов ҳамда Қозоғистоннинг Ўзбекистонда фавқулодда ва мухтор элчиси Ерик Утембаевлар  ҳозир бўлдилар.
 
 
Президентимизни Қозоғистон Бош вазири билан қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Тантанали кутиб олиш маросимидан кейин Ўзбекистон делегацияси ўзи учун ажратилган қароргоҳга йўл олди. 
Манба: Қозоғистон Бош вазири сайти - primeminister.kz 

Биз Twitterда