Мираброр Усмонов Миллий Олимпия Қўмитаси раислигини Алишер Султоновга топширди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда tribuna.uz маълум қилди.

Хабарга кўра, МОҚнинг янги раҳбари этиб Алишер Султонов тайинланган. Эндиликда собиқ раҳбар Мираброр Усмонов қўмитанинг фахрий президенти лавозимида қолган. 

Мираброр Усмонов бундан буён ЎФФ президенти сифатида фаолиятини давом эттиради.

1967 йилда туғилган Алишер Султонов 2015 йилнинг августидан «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раҳбари сифатида фаолият олиб бораётганди. 1996 йилдан нефт ва газ соҳасида ишлаб келган Алишер Саидаббасович шунингдек, Шўртан газ-кимё мажмуаси директори сифатида 11 йил фаолият олиб бориб, корхонанинг жаҳонда тан олинишида катта ҳисса қўшган.

Биз Twitterда