МИБ Косонсой туман бўлими янги бинога эга бўлди

 
КОСОНСОЙ / VodiyMedia / – 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни арафасида Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлими биноси фойдаланишга топширилди, деб хабар беради МИБ Наманган вилоят бошқармаси катта инспектори Соҳибжон Рапиқов:
“Ана шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда энергия ресурслари ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, шунингдек ижро иши юритиш йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.  Тадбир давомида Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилгани, ўтган қисқа вақт ичида жамиятимизда ижро интизомини мустаҳкамланиб, тўлов маданияти ошгани қайд этилди.
Айнан Бюро органлари ходимлари учун қулай меҳнат шароити яратиш мақсадида босқичма-босқич комплекс чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. Бунинг биргина самарасини прокуратура ходимларининг касб байрами арафасида Мажбурий ижро бюроси Косонсой туман бўлимининг замонавий биноси фойдаланишга топширилгани ҳам яққол далилдир.
Замонавий архитектура ечимлари асосида салкам 1,6 млрд сўм маблағ эвазига барпо этилган бинода банк шохобчасидан тортиб фуқароларни қабул қилиш хонасигача мавжуд. Ҳар бир хизмат хоналари, айниқса, ходимларнинг мунтазам равишда касб маҳоратларини ошириш мақсадида барпо этилган ўқув машғулот хонаси керакли жиҳозлар билан таъминланган.
Албатта, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани бюро органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир”.

Биз Twitterда