Марокаш 30 йиллик танаффусдан сўнг Африка Иттифоқига қайтди

Article
Марокаш 30 йиллик танаффусдан сўнг Африка Иттифоқига қайтди. Ташкилотнинг Эфиопияда ўтказилаётган 28-саммитида мамлакатнинг ташкилотга аъзолиги тикланди. Иттифоққа аъзо 54 давлатнинг 39 таси Марокаш учун овоз бердилар. Шундан сўнг саммитда иштирок этаётган Африка давлатлари раҳбарлари залда ўтирган Марокаш қироли Муҳаммад VI ни табрикладилар.
Марокаш Африка бирлиги ташкилотидан (ўша пайтда Африка Иттифоқи шундай номланар эди) 1984 йилда чиқиб кетганди. Бунга ташкилот томонидан ўз мустақиллиги учун интилаётган Сахара Араб демократик республикасининг аъзоликка қабул қилингани сабаб бўлганди. Чунки Марокаш бу ҳудудларни ўзига қарашли ерлар деб ҳисоблаб келарди. 
"Дўстларимиз анчадан буён Марокашни Иттифоққа қайтиб, ўз ўрнини эгаллашини сўраб келишарди. Мана шу кун келди. Энди яна ҳаммамиз биргамиз. Қироллигимиз ташкилотда муҳим даражага эга бўлади", - деди Марокаш қироли.
 

Биз Twitterда