Максим Шацкихга "Динамо" (Киев)дан янги мураббийлик лавозими

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Украинанинг “Динамо” (Киев) жамоасининг собиқ тўпурар ҳужумчиси, олти карра Украина чемпиони, 124 гол билан украин чемпионати тарихидаги энг сермаҳсул футболчи Максим Шацких ўз футболчилик фаолиятини якунлагач, ўтган йилнинг апрель ойида “Динамо” (Киев) ёшлар жамоаларидан бирида, аниқроғи, 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоасида Виталий Косовскийга ёрдамчи мураббийликка бошлаганди.
Ўтган ҳафта клубнинг мураббийлик тизимида амалга оширилган бир қатор ўзгаришлар Максимни ҳам четлаб ўтмади. Унинг ўсмирлар билан ишлашдаги ютуқларини эътироф этган клуб раҳбарияти Шацкихни 19 ёшгача бўлган ёшлар билан ишлашга ўтказди. Янги жамоада ҳамюртимиз Юрий Мороз ва Сергей Шматоваленкога ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб боради. 

Биз Twitterда