Квебек фуқароси лотереядан 46 млн. доллар ютиб олди

Канаданинг Квебек провинцияси фуқароси маҳаллий аҳоли ўртасида жуда машҳур бўлган Lotto Max лотореясидан 60 млн. Канада доллари (45,89 млн. АҚШ доллари атрофида) ютиб олди. Бу ҳақда мамлакатда ўнга яқин шундай ўйинлар ўтказадиган Atlantic Lottery ассоциацияси вакиллари расман маълумот беришди.
"Тўғри келган рақамлар: 11, 16, 19, 22, 24, 38 ва 41. Бонус-рақам эса- 48", - дея аниқлик киритишди ташкилотчилар.
Бахтли лотерея Монреал яқидаги ёқилғи қуйиш шахобчаларидан бирида сотилган.
Бундан ташқари, яна 10 киши 1 млн. Канада доллари (760 минг доллар.)дан ютуққа эга бўлди.
Маҳаллий валюта бўйича 64 млн. доллар ($49,5 млн) миқдорида йирик жекпот "6 дан 49" лотореясида 2015 йилнинг октябрида ўйналганди.
2015 йил декабри ва 2016 йил августида 60 млн. Канада доллари миқдоридаги ютуқлар Lotto Max томонидан ғолибларга топширилганди. Ўшанда суммалар АҚШ долларида 46,2 ва 46,3 миллионни ташкил этганди.

Биз Twitterда