Куала-Лумпур шаҳрида 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигаси турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Article
Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2017 йилги Осиё Чемпионлар лигаси турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
ОФКнинг клублар ўртасида мусобақалар ўтказиш бўлими қуръа маросимидан олдин “плей-офф”да иштирок этадиган жамоалар жуфтликларини эълон қилди.
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси гуруҳ босқичига чиқиш учун 7 февраль куни сафарда “Ал-Жаиш” клуби тўсиғидан ўтиши керак бўлади.
Маълумки, бу жамоа жорий мавсумда Қатар Юлдузлар лигасида пешқадамлик қилмоқда. Эътиборлиси, бу жамоа таркибида собиқ “Бунёдкор”чи Сардор Рашидов тўп тепмоқда.
“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” жуфтлиги ғолиби “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони), “Зоб-Аҳан” (Эрон) ва “Ал-Айн” (БАА) жамоалари билан “С” гуруҳини тўлдиради.

Биз Twitterда