Кашфиётларга Зидан устозлик қилади

Article

Йил сарҳисоб қилинмоқда. Бу борада УЕФАнинг ҳам ўз қарашлари мавжуд. Ушбу нуфузли ташкилот йил якунлари бўйича Европа Чемпионлар лигаси ёрқин ўйин намойиш этиб, кашфиётга айланган ўйинчилардан иборат рамзий терма жамоа тузди.

2016 йил мобайни ўзини кўрсатган иқтидорлар сирасига қуйидаги футболчилар киритилган.

Дарвозабон: Альфонс Ареола («ПСЖ»);

Ҳимоячилар: Серхи Роберто («Барселона»), Самуэль Юмтити («Барселона»), Виктор Нильссон-Линделоф («Бенфика»);

Ярим ҳимоячилар: Тома Лемар («Монако»), Жошуа Киммих («Бавария»), Ренату Саншеш («Бавария»), Рафаэль Геррейро («Боруссия» Д);

Ҳужумчилар: Кристиан Пулишич («Боруссия» Д), Андре Силва («Порту»), Усмон Дембеле («Боруссия» Д).

Рамзий терма жамоа эса бош мураббийи сифатида эса "Реал" устози Зинедин Зидан танланган. Бу ҳам француз мутахассиси учун ажойиб эътироф.

Биз Twitterда