Карантинда ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш бизнинг бурчимиз

Коронавирус, карантин, уйда қолинг! Бу сўзлар фуқароларимиз томонидан ҳар қачонгиданда кўп ишлатилаётгани барчамизга сир эмас.  Шундай шароитда ҳам аҳолига тез ва сифатли давлат хизматлари кўрсатишни ўзининг бурчи деб биладиган Давлат хизматлари агентлиги ходимлари бир зум бўлсада, тин олганлари йўқ. Аҳолига кўрсатилган хизматлар сони ва сифатидан ҳам билиш қийин эмас. Жумладан, карантин эълон қилинган кундан бошлаб, бугунги кунга қадар  давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси туман (шаҳар) давлат хизматлари марказига фуқаролар ва тадбиркорлик суъбектларидан 41 271 та ариза келиб тушган. Шулардан, 32 796таси ҳал этилган. 11 127 таси турли сабабларга кўра, рад этилган бўлса,  5 267 та мурожаат кўриб чиқилмоқда.
 
 
Бундан ташқари, карантин даврида аҳолига хизмат кўрсатиш баробарида бир-бирини такрорламайдиган дизайнлар асосида давлат хизматлари марказлари қуриб фойдаланишга топширилаяпти. Мазкур иншоотларда замон талабларига мос равишда бўлиб, аҳоли учун барча шароитлар мужассам этилган. Карантин даври бўлишига қарамай Наманган вилоятида Чуст, Чортоқ давлат хизматлари маркази янги қиёфа касб этиб, фойдаланишга топширилган бўлса, бугунга келиб, Уйчи туман ДХМ маркази ҳам янги, барча қулайликларни ўз ичига олган бинода фаолият бошлади.
 
 
Барпо этилган мазкур бинода аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар яратилган. Мазкур бинодан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси, Бош вазир қабулхонаси ҳам ўрин олган. Бундан ташқари, фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш бурчаги, кутиш зали, болалар майдончаси, кутубхона, тиббиёт хонаси, Э-аукцион хонаси ҳамда ФҲДЁ бўлими инспектори учун хона мавжуд.
Карантин қоидаларига риоя қилиб, оралиқ масофани сақлаган холда аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Туманда 211 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомад қилади. Уларнинг 20000 минг нафари  жорий йил туман давлат хизматлари маркази хизматларидан фойдаланди. Эътиборлиси, 705 нафар фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйҳатидан ўтиб, ўз фаолиятини бошлади.
 
Фозилжон Жўрабоев,
ДХМ ахборот хизмати раҳбари

Биз Twitterда