Йўлдан оздирувчи интернет ўйинларини матбуотда таҳлил қилиш шартми?

Ёшларни йўлдан оздирувчи интернет ўйинларнинг зарарлари ҳақида маълумотлар, уларнинг салбий томонларини тушунтириш мақсадида “икир-чикир”ларини батафсил шарҳлаш, айнан қайси ўйинлар ўсмирлар ўртасида урфга кирганини таъкидлаш ўзбек матбуотида ҳам шу ҳафтадан бошлаб кўпайиб кетди.
Бизнингча, бу ҳақда кўп ёзиш, доимий равишда аниқ тафсилотлар келтириб бориш ушбу ўйинларга бўлган қизиқишни янада ошириши табиий, уларни реклама қилиш билан тенгдир. Шу боис бутун жамоатчиликдан, интернет хавфсизлиги учун масъул идоралардан зарарли ўйинларни таъқиқлаш чораларини кўришни сўраб қоламиз. Матбуотчиларимизни эса ортиқча диққат тортувчи, танқид кўринишидаю тарғибот шаклини ўтаб берувчи маълумотларни бермасликка, “қош қўяман деб кўз чиқармаслик”ка чақирамиз.
Шоҳиста Бабаева

Биз Twitterда