Йўқ, адашмадик: АҚШ Мудофаа вазирлиги, 2019 йилги бюджетдан Суриядаги террорчи гуруҳларга ёрдам учун катта маблағ талаб этмоқда!

 
Пентагон, яъни АҚШ Мудофаа вазирлиги 2019 йилги АҚШ бюджетидан Суриядаги террор ташкилоти PYD/PKK ва бошқа 65 минг кишилик экстремист гуруҳга қурол ва ўқ-дори талаб қилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда TRT хабар берди.
Туркиянинг “Анадолу” ахборот агентлиги «2019 йил молия йили мудофаа бюджети» доирасида («уруш фонди» деб ҳам аталади) денгизорти эҳтимолий операциялар учун ажратилган бюджетнинг тафсилотлари ёритилган ҳужжатга эришишга муваффақ бўлди.
«2019 йил учун денгизорти эҳтимолий операциялар: ИШИДга қарши фонд тафсилотлари» сарлавҳали ҳужжатда АҚШ ҳукумати Сурияда 30 минги Ўрта Эвфрат водийсида давом этган тўқнашувларда, 35 минги эса ИШИДдан қутқарилган ҳудудларда ички хавфсизликни таъминлаш учун жами 65 минг кишилик гуруҳ учун қурол, ўқ-дори ва техника талаб қилган.
Ҳужжатда 300 млн долларлик бюджетнинг 162.6 млн доллари қурол, ўқ-дори, техника ва бошқа воситалар учун ажратилган. 8 млн доллари кундалик зарур ашёлар, 28 млн доллари нақлиёт ва жойлашув эҳтиёжлари ва 101.5 млн доллари эса, жанговар операцияни қўллаб қувватлаш учун талаб қилинган.
Ҳужжатда эҳтиёж сезилган қуроллар орасида 25 минг та Ак-47 Калашников автомати, 1500 та пулемёт, 500 та оғир пулемёт, 400 та РПГ-7 ракеталар, 95 та снайпер милтиғи, 20 та 60 мм замбарак ва 60 та 120 мм замбарак тўпи рўйхати ўрин олган.
Қуроллар учун 47 млн доллар маблағ талаб қилинар экан, айни пайтда бу қуроллар учун 24 млн долларлик ўқ-дори ҳам талаб қилинган.
Қолаверса, 820 та транспорт воситаси ва стандард бўлмаган тижорий транспорт восита учун жами 59 млн 325 минг 600 долларга эҳтиёж борлиги қайд этилган.
Кундалик ашёлар учун эса, 8 млн доллар маблағ талаб қилинган. Жумладан; дурбин, навигация жиҳози, дронлар, портловчи детекторлар каби ҳарбий ашёлар учун 31 млн 182 минг 700 доллар талаб қилинган.
Ҳужжатда шунингдек, стратегик ҳаво транспорт хизмати, қуруқлик ва ҳаводан транспорт хизмати учун 28 млн доллар, жанговар операция жараёнини қўллаб қувватлаш учун 71 млн доллар ва бошқа харажатлар учун эса, 30 млн доллар талаб қилинган.
Ироқ ва Сурияда чегара хавфсизлиги учун 250 млн доллар маблағ ажратилганлиги кузатилди.

Биз Twitterда