Истеъмолчилар ҳуқуқлари Давлат томонидан қандай ҳимоя қилинади?

 
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил якунида ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотида ёшларга оид Давлат дастури бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 11 февраль куни Норин ва Учқўрғон туманларидаги умумий ўрта таълим мактабларида "Истеъмолчилар ҳуқуқларини Давлат томонидан ҳимоя қилиш ва истеъмолчи ҳуқуқи асослари тўғрисида" семинарлар ўтказилди.
 
 
Семинарлар қизғин руҳда ташкил этилиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан бошқарма ва соҳа вакиллари ўқувчиларнинг саволларига тегишлича жавоблар бердилар.

Биз Twitterда