Ишдан олинган тўртлик тўрттага етди.  Раҳбарларни тайёрлашдаги янги тизим эса бунга чек қўяжак

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида давлат бошқаруви органларининг раҳбар ходимларига қўйилаётган талаблар, уларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши лозимлигини таъкидлагани барчага дастуриламал бўлиши лозим. Ўзбекистонда эндиликда муайян ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун фақатгина ҳокимнинг ўзи жавоб бермаяпти. Қайси туман ёки шаҳарда ҳоким ишдан олинадиган бўлса, «тўртлик»нинг барча вакиллари — ҳоким, прокурор, милиция бошлиғи, ДСИ бошлиғи ишдан кетмоқда. Бу жамоавий жавобгарлик сифатида ҳисобланмоқда. Охирги ойларда пайтларда давлатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифи чоғида ишдан олинган "тўртликлар" сони тўрттага етди. Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Чилонзор туманлари, Самарқанднинг  Булунғур ва Нуробод туманларида «тўртлик»лар айнан шундай ташрифлар чоғида лавозимлардан озод этилдилар.
Мамлакатимизнинг стратегик мақсадларига эришиш салоҳиятли раҳбар кадрлар тайёрлаш масаласи билан узвий боғлиқ. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Шу маънода юртимизда раҳбарларни тайёрлаш тизими такомиллашаётгани, бу каби ҳолатларга чек қўйилишига замин яратади.
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирда раҳбар ходимларни тайёрлаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш бўйича илғор хорижий тажриба ҳамда мамлакатимиздаги ҳолат ҳақида академия раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш сингари чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикрлар билдирилди.

Биз Twitterда