Қирғизистонда "Сўз эркинлигини чеклаш" дея баҳо берилган қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилади

Article
Қирғиз парламенти томонидан “Интернет фойдаланувчиларининг ҳуқуқлари ва бурчлари”ни ўз ичига олган қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда "Интимак" маълумот берди.
Унинг айтишича лойиҳа жамоат муҳокамасига қўйилгандан кейин кескин муҳокаларга сабаб бўлган. Шунинг боси ташаббускор гуруҳ ҳозирча қонун лойиҳасин қайта кўриб чиқишга қарор қилган.
Парламент томонидан 3 март куни жамоатчилик муҳокамасига қўйилган қонун лойиҳаси қабул қилишдан мақсад жамоатчиликни ёлғон, провокацияга асосланган маълумотлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Kloop.kg тарқатган маълумотга кўра, қонун лойиҳасида ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг бурчлари қуйидагилардан иборат:
  • Ўз саҳифасида ўз исм-фамилияси ва алоқа рақамлари, шунингдек электрон манзилини ёзиш;
  • Интернетдаги саҳифасини жиноий ёзув ишларига қўлланишга йўл қўймаслик;
  • Давлат сирини ошкор килмаслик;
  • Халқни терактга ундаган ва терроризмни оқлашга чақирган материалларни эълон қилмаслик;
  • Порнография ва зомбиликни тарғиб қилган материалларни эълон қилмаслик;
  • Уят сўзлардан фойдаланмаслик;
  • Эълон қилаётган материални чиқаришдан аввал аниқлигини текшириш ва тасдиқланмаган маълумотни зудлик билан ўчириш;
  • Қонунни бузган ҳолда бир фуқаронинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотни эълон қилмаслик;
  • Референдум ва сайловлар тўғрисидаги қонунда кўрсатилган таъқиқларга ва чекловларга бош эгиш;
Бу қоидаларга риоя қилмаганларга 70 доллардан 1500 долларгача жарима солиш кўзда тутилган. Шунингдек маълумотда бу вазифалар кунига 1000 ёки ундан кўп фойдаланувчи ўқиши мумкин бўлган ижтимоий тармоқ саҳифаларининг эгаларига тегишли эканлиги ва улар “блоггер” деб аталиши айтилган.
Депутатлар «блогерлар»га қуйидагиларни ишга оширишга рухсат беришни таклиф қилишмоқда:
  • Маълумотни эркин излаш, олиш, бериш ва тарқатиш;
  • Ўз саҳифасида исмини ёки тахаллусини кўрсатиш орқали шахсий фикрини билдириб, баҳосини бериш;
  • Агарда қонунга зид келмаса, ўз саҳифасида бошқа фойдаланувчиларнинг материалларини жойлаштириш;
  • Қонунга зид бўлмаган реклама жойлаштириш.
Мазкур қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилгач, ижтимоий тармоқларда, оммавий ахборот воситаларида бу борада салбий фикр билдирилиб, Қирғизистонда сўз эркинлигини чеклашга уриниш сифатида баҳоланди.
Маълумот учун айталиган бўлсак, худди шундай “блоггерлар ҳақидаги қонун” Россияда 2014 йилнинг 5 майида кучга кирган.    

Биз Twitterда