Иқлим шароити коронавирусга таъсир қилмайди

Иқлим шароити коронавирус тарқалишига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Il Giornale нашри италиялик шифокорларга асосан мақола тайёрлади.
 

 
Хусусан, вирусолог Роберто Буриони ёзда иссиқ туфайли пандемия пасайиши мумкин деган афсонани йўққа чиқарди.
Мутахассис айрим давлатлар томонидан жорий этилган чеклов чоралари вирус билан курашда самарали эканлигини таъкидлади. Унинг назарида иссиқ ҳаво бошланиши билан нафас йўллари билан боғлиқ бўлган барча касалликларини юқтириш ҳолатлари ҳақиқатан ҳам камроқ қайд этилади, ҳавога тушган тупук зарралари тезроқ буғланиб кетади, аммо бу ҳозирги вазиятга таъсир қилиши даргумон.
Милан, Рим ва Кьте-Пескара университетлари олимлари ҳам шунга ўхшаш хулосага келдилар. Улар Ухан ва Италиянинг Ломбардия ва Венето шаҳарларида COVID-19га чалинган одамлар сонини солиштиришди, бу ҳудудларда иқлим шароити ва касалланган сони ўртасида ҳеч қандай боғлиқликни топмадилар.
Нашр муаллифлари инфекцияга қарши курашиш учун иссиқ ҳароратнинг фойдаси ҳақидаги афсона коронавирусни антипик пневмония билан таққослаш натижасида пайдо бўлганлигини таъкидлашди. Антипик пневмония 2002 йил охирида бошланиб, 2003 йил июл ойида якунланган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўша эпидемияни ҳозиргиси билан таққослаш мумкин эмас.
Дунёнинг 190 тадан ортиқ давлатда коронавирус аниқланди. Ўтган йил якунида Уханда COVID-19 биринчи беморлар пайдо бўлди. Сўнгги малумотларга кўра, 450 минг кишидан ортиқ бу вирус аниқланди, 20 мингдан ортиқ киши вафот қилди.

Биз Twitterда