Фарзандингиз мактабга тайёрми? 6 ёш ва 7 ёш ўртасидаги фарқлар

Фарзанд ҳар бир хонадоннинг қувончи. Уларни баркамол этиб тарбиялашда оиланинг ўрни беқиёс. Ҳозирги кунда аксарият ота-оналар 6 ёшли ўғил-қизларини мактабга бериш ёки бермаслик ҳақида ўйлаётганлари ҳам сир эмас. Иккиланишлар сабаб, айримлари "вақтдан ютаман", "ўзим кўмаклашаман" қабилида иш кўрадилар. Шундай ҳолда 7 ёшли   болалар билан ривожланиши бир хилда эканлигига ишонч ҳосил қилишлари керак.
 
 
Етуклик даражасини ташхис марказлари, мактаблардаги амалиётчи психологлар томонидан ўтказилган синовлар орқали билиб олиш мумкин. Агар боланинг диққати, кўриш қобилияти, мантиқий тафаккури, кичик қўл моторикаси, хотираси, математик ва ва фазовий тасаввурлари, оғзаки нутқи, илк ўқув мотивлари шаклланган бўлса, шакл, элемент, ёзувларни худди ўзидек қилиб кўчира олса, расм асосида ҳикоя туза олса ва бошқа маълумотларга эга бўлса, 6 ёшли бола мактабга тайёр ҳисобланади.
Азиз ота-оналар! Фарзандингиз камолга етгунга қадар унинг учун сиз қарор қабул қиласиз. Шунинг учун  келажаги, соғлиги, руҳиятига салбий таъсир кўрсатмаслигига интилинг. Зеро, эртанги кунимиз соғлом дилбандларимизга боғлиқ.
Умида ОХУНЖОНОВА

Биз Twitterда