Эртакдан ўтиб тушди: Миллиард рупия ўрнига "тешик тоғора"...

Article

Ҳиндистоннинг Мератх шаҳрида яшовчи Шитал Ядав  мамлакат бош вазири Нарендра Модига маслаҳат сўраб мурожаат қилгани, хатолик туфайли ўз ҳисоб рақамида пайдо бўлиб қолган бир миллиард рупияни (15 миллион доллар атрофида) нима қилиш борасида ёрдам кутаётгани ҳақида ёзган эдик.

Ҳиндистон давлат банки Брамҳури филиалига мурожаат натижасида воқеага ойдинлик киритилди. Шитал Ядавга осмондан тушгандай кўринган бир миллиард рупия аслида техник англашилмовчилик бўлиб чиқди...

Унга оид банкнинг мижоз ҳақидаги маълумотлари базаси янгиланмаганлиги учун банк ходимлари  пул ўтказмаларини блоклаш учун пул ўтказишга уриниш операциясини амалга оширганлар ва натижада ҳисоб рақами блокланган. Қолаверса, бу амалиёт минус сумма билан синаб кўрилган. Ҳисоб рақамидаги кўринган маблағнинг олдидаги минус ишорасини кўрмаган Шитал Ядав эса буни катта бойлик сифатида кўриб шов-шув кўтарган. Банк мутасаддиси Сушил Кумарнинг айтишича, бу ҳолат “ҳисобларни блокировка қилишнинг ўзига хос янгича усули. Бундай амалиётдан кейин ҳисоби беркилган мижозлар банкка югуриб келиб керакли маълумотларни тақдим этадилар. Банк ходимларининг Шиталнинг гапига ортиқча эътибор бермаганликларининг сабаби ҳам шунда.”

Матбуотда кўтарилган шов-шувдан кейин банк ходимлари Шитал Ядавнинг уйига бориб, унинг ҳисобида аслида 611 рупия борлигини маълум қилишди...

Биз Twitterда