Эртага Қирғизистон делегацияси Тошкентга келади

Article
2017 йилнинг 12 март куни Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Динара Камолова бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келади.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтади. Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари ўринбосарлари даражасидаги тадбирда Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларининг ҳолати таҳлил қилиниб, уларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар кўриб чиқилади.

Биз Twitterда