Дубайдан ҳовли сотиб олмоқчимисиз марҳамат! 136 мамлакат вакиллари бунинг учун 71 миллиард доллар сарфлашди

Article
Дубай сўнгги ўн йилликда шундай ривож топдики, бу борада ҳали унга етадиган шаҳар бўлмаса керак. Саҳро ва денгиз уйғунлиги касб этган бу гўзал диёр бутун дунё халқларнинг ўзига оҳанрабодек тортмоқда. Жаҳоннинг миллиардерлари ҳам, юлдузлари ҳам, спортчию сиёсатчилари ҳам шу ердан кўчмас мулк сотиб олишган ва олишда давом этишмоқда.
Дубай аллақачон дунёнинг энг йирик савдо ва саёҳат маркази номини ўзиники қилиб олган. 2006 йилда Бирлашган араб амирликларида ўтказилган кимошди савдоларида маҳаллий аҳоли етакчиликни ўз қўлларида сақлашганди. Улардан кейинги ўринларни Саудия Арабистони ва Қувайт вакиллари эгаллашганди.
Орадан ўн йил ўтиб, 2016 йилда бу кўрсаткичлар тамоман бошқача кўриниш касб этди. Амирликлар ер ва кўчмас мулк бошқармаси шанба куни ер ва кўчмас мулк савдолари бўйича янги баёнотини эълон қилди.
Унга кўра, Ҳиндистон вакиллари Дубайдан ҳовли ва кўчмас мулк сотиб олиш бўйича барчани ортда қолдирганликлари маълум бўлди. Ҳинд бойлари Дубайда мулк сотиб олиш учун 12 млрд. дирхам (3,3 млрд. доллар) пул сарфладилар. Иккинчи ўрин эса Буюк Британия фуқароларига насиб этди. Улар ҳиндлардан икки баробар кам пул сарфлашди. Кейинги ўринларни  Покистон, Хитой, Канада, Эрон, Россия, АҚШ ва  Франция давлатлари фуқаролари эгалладилар.
 
Бошқарма маълумотларига кўра, кўчмас мулк сотиб олиш учун ўтказилган кимошди савдоларида Яқин Шарқ ва араб бўлмаган 136 мамлакатдан 42 минг киши иштирок этган. Улар амирликларда 259 млрд. дирхам (71 млрд доллар)лик мулк сотиб олишди.

Биз Twitterда