Денис Истомин: Australian Open ғолиби бўлсам ҳам, онам осмонга сакрашига ишончим комил эмас!

Article

Австралияда бўлиб ўтаётган “Катта дубулға” сериясига кирувчи йирик Australian Open теннис турнирида ўзбекистонлик Денис Истомин ўта муваффақиятли иштирок этмоқда. Дунёнинг иккинчи рақамли ракетка устаси сербиялик Новак Жоковични, унинг ортидан жаҳон теннисчилари таснифида 30-ўринда турувчи испаниялик Пабло Бустани қойилмақом равишда мағлуб этган Денис, ўз ғалабалари билан онаси, шу билан бир вақтда шахсий мураббийи Клавдия Истоминани ҳеч қанча ҳайратлантира олмаётганини таъкидлади.

“Ҳар сафарида, “яхши ўйнадинг!” дейди холос онам. Осмонга сакраганини ҳали кўрмадим. Australian Open ғолиби бўлсам, онам хурсандчилигини кўрсатар деб ўйлайман. Лекин шунга ҳам ишончим комил эмас.” деган сўзларини келтиради теннисчимизнинг Firstsport.

Биз Twitterда