Черногория Россияни ҳукумат тўнтаришида айбламоқда, аслидачи!

Собиқ Югославияни парчалаб, узоқ йиллар давомида бир давлат остида яшаган қардош миллатлар тақдирида қонли изларнинг қолишига сабаб бўлган қора сиёсий кучлар сўнгги пайтларда яна жонланиб қолган кўринади. Чунки минтақа мамлакатларининг Россия билан муносабатларида яқинлашувнинг пайдо бўлаётгани уларга ёқмаётгани тайин. Шу боис уларнинг чизган чизиғида юрувчи маҳаллий ҳокимият масъуллари имкон қадар русларга қора чаплашга уринишмоқда.
2016 йил кузида Черногорияда парламент сайловлари арафасида оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Бутун мамлакат бўйлаб ташкил этилган митингларда халқ ўз мақсадини аниқ намоён этиб чиққанди. Черногория ҳукумати бу намойишни ҳукумат тўнтариши учун амалга оширилган ҳаракат дея баҳолаб, бир қатор ташкилотчиларни қўлга олганди.
Бугун Черногория томонидан қорлавчи сифатида ишни ўрганаётган Миливое Катич ушбу тўнтаришда Россия махсус хизматлари қўли борлиги ҳақида баёнот билан чиқди. У ўз сўзларини гувоҳлар кўрсатмалари билан асослашга ҳаракат қилаётир.
Черногория ҳукуматининг Россияга қарши бу ахборот кампаниясига РФ Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова изоҳ берди. “Бу янгилик эмас. Улар яна эски нарсани қўзғаган ҳолда бизга лой чаплашмоқда. Бу ҳаракатларнинг ортида Черногория ҳукумати турганини жуда яхши биламиз”, - деди Захарова.

Биз Twitterда