Бу бизга ақл ўргатувчи Европа: "Анъанавий дельфин ўлдириш фестивали" бу йил ҳар доимгидан ҳам "сермаҳсул" ўтди!!!

 
Данияда "Гриндадрап" деб номланган, дунёдаги энг шафқатсиз “фестивал” бўлиб ўтди. Ҳар йили ёзнинг дастлабки ойида Фарер ороллари аҳолиси миграция натижасида соҳилга келадиган минглаб дельфинларни золимона ўлдиришади. Денгиз қон билан тўлиб, ранги қирмизи тус олади. Ҳайвонларни асраш бўйича ташкилотларнинг кичик қаршиликлари эътиборсиз қолиб кетаверади.
Бу нарса минг йиллаб аввал очликдан қутулиш мақсадида денгиздаги дельфинларни овлаб еган ота-боболаридан қолган “қадрият” эканини “фахр” билан тилга оладиган маҳаллий аҳоли найзалар ёрдамида инсоннинг тилсиз дўстлари – дельфинларни ваҳшийлик билан ўлдиришдан завқланишади.
Мана сизга Европа, мана сизга инсонийлик тарғибчилари!
Дилмурод Жумабоев
 

Биз Twitterда